Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

қадар сўзининг луғавий маънолари бўлиб, Қуръон ҳам, ҳадис ҳам шу маъноларда истеъмол қилинган. На Қуръонда ва на ҳадисда келган маъноларида ихтилоф юзага келмаган. Бу маъноларга ақлнинг дахли йўқ. На оятда ва на ҳадисда шу маънолардан ўзга шаръий маъно келмаган экан, истилоҳий маънони шаръий маъно дейилмайди. Мана шундан кўриниб турибдики, оятлардаги маънолардан мақсад кейинчалик мутакаллимлар ихтилоф қилган қадар эмас. Ҳадислардаги маънолардан мақсад ҳам Оллоҳнинг тақдири, илмидир, яъни Лавҳул маҳфузга ёзиб қўйишидир. Бунинг мутакаллимлар келтирган қазо ва қадар баҳсига алоқаси йўқ. Аммо Табароний ибн Масъуддан марфуъан келтирган: «Агар қадар зикр қилинса тийилинглар» ҳадиси, яъни агар Оллоҳнинг илми, нарсаларга бўлган тақдири зикр қилинса, бу ҳақда шўнғиб кетманглар, деганидир. Оллоҳ Таолонинг барча нарсаларни билувчи эканлиги иймон келтириш вожиб бўлган Оллоҳнинг сифатларидандир.


Муслим Товусдан келтирган: «Мен Расулуллоҳ с.а.в. асҳобларидан бўлган инсонларга йўлиқдим, улар барча нарса қадар биландир, дейишарди» ҳадиси шунга ўхшаш. Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: «Агар фалон ишни қилганимда фалондек, фалондек бўларди демагин, лекин Оллоҳ тақдир қилган, нимани хоҳласа қилади, дегин» яъни Оллоҳ Таоло Лавҳул маҳфузда ёзиб қўйган. Буларнинг барчаси Оллоҳнинг сифатларидан бўлиб, Оллоҳ нарсаларни пайдо бўлишидан илгари билиши ва нарсалар Оллоҳнинг илмига кўра бўлишидир. Буларни қазо ва қадар баҳсига ҳеч дахли йўқ.

 

Қазо

Қазо феъли луғатда бирор ишни мустаҳкам қилиш, икки киши ўртасида ҳукм чиқариб ажрим қилиш ва бирор ишни ижро қилишларга айтилади. Қазо сўзи Қуръон оятларида бир неча ўринларда келган. Оллоҳ айтади:


فَإِذَا قَضَى أَمْرًا فَإِنَّمَا يَقُولُ لَهُ كُنْ فَيَكُونُ
– „Бас, қачон бирон ишни ҳукм қилса, унга фақат «Бўл!», дер холос. Бас, у (иш) бўлур“,                [40:68]
яъни агар бир ишга қатъий ҳукм қилса, албатта у тўхтамасдан, бош тортмасдан вужудга келади. Оллоҳ Таоло айтади


هُوَ الَّذِي خَلَقَكُمْ مِنْ طِينٍ ثُمَّ قَضَى أَجَلاً
– „У сизларни (отангиз Одам Атони) лойдан яратиб, сўнгра ажални (тириклик муддатини) белгилаб қўйган зотдир“, [6:2]
яъни лойдан яратган бу махлуқи учун уни вужудга келтириш ва ўлим ўртасида ажал-муҳлат белгилаб қўйган. Оллоҳ айтади:


وَقَضَى رَبُّكَ أَلاَّ تَعْبُدُوا إِلاَّ إِيَّاهُ
– „Парвардигорингиз ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилишларингизни амр этди“. [17:23]
Оллоҳ Таоло айтади:

 

وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلاَ مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَمْرًا أَنْ يَكُونَ لَهُمُ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِمْ

 

51-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260